Асосий мазмунга ўтиш

Қўлланма № 25

Тўлов куни телефонини ўчириб қўйди: ABBOT MDM ҳақида видео

Насияга телефон сотадиган ҳар бир дўкон бу ҳолатни билади: шартнома имзоланди, мижоз «келишдик» деди, тўлов куни эса унинг телефони ўчиқ. «Mosh Mobile» дўкони эгаси Мош ака бундай пайтда қўнғироқ қилиб чарчамайди — ABBOT MDM'да битта тугмани босади. Видео шу ҳақида, мушуклар иштирокида.

3 дақиқа ўқиш · ABBOT жамоаси

Олифта мушук ва тўлов куни: видео, 47 сония

Видеода нима бўлди

  1. 1

    Шартнома

    Телефон насияга сотилди, тўлов ҳар ой 20-санада. Сотув пайтида телефон ABBOT MDM'га уланади ва шартномага боғланади.

  2. 2

    Тўлов куни

    Мижоз телефонини ўчириб қўйди, қўнғироққа жавоб йўқ. Ўн кундан кейин ҳам тўлов тушмади.

  3. 3

    Блоклаш

    Мош ака ABBOT'да қурилмани блоклайди. Кечикиш сиз белгилаган кунга етганда бу ўзи ҳам бўлиши мумкин.

  4. 4

    Блокланган экран

    Телефон экранида дўкон номи, блоклаш сабаби ва «Қўнғироқ қилиш» тугмаси туради: мижоз кимга мурожаат қилишни дарҳол билади.

  5. 5

    Тўлов ва очиш

    Тўлов тушди — телефон бир тугма билан очилади.

ABBOT MDM қандай ишлайди

  • Сотув пайтида уланади. iPhone ёки Android телефон сотувдан олдин MDM'га рўйхатдан ўтказилади. Мижоз телефондан одатдагидек фойдаланади.
  • Тўлов кечикса — блок. Телефонни ўзингиз масофадан блоклайсиз ёки кечикиш белгиланган кунга етганда қурилма ўзи блокланади.
  • Экранда дўконингиз. Блокланган экранда дўкон номи, сабаб ва дўконга қўнғироқ қилиш тугмаси чиқади. Фавқулодда қўнғироқлар ишлайверади.
  • Тўловдан кейин очилади. Тўлов тушгач, телефон бир тугма билан очилади. Шартнома тўлиқ ёпилганда MDM олиб ташланади ва телефон тўлиқ мижозники бўлади.

Батафсил: Қурилмани блоклаш ва Насияга сотилган телефонни блоклаш: MDM, iCloud, Knox ва IMEI фарқи.

ABBOT буни сиз учун қилади

Мижозни текшириш, шартнома, график, картадан автотўлов ва кечикканлар билан ишлаш — битта насия савдо дастурида.

ABBOT

Кўп бериладиган саволлар

Блокланган телефондан қўнғироқ қилса бўладими?

Экрандаги тугма орқали дўконга қўнғироқ қилиш мумкин. Фавқулодда қўнғироқлар ҳам ишлайди — уларни Apple ва Google ўчиришга рухсат бермайди.

Қайси телефонларни блоклаш мумкин?

iPhone ва Android телефонларни. Телефон сотувдан олдин MDM'га уланиши керак.

Видеодаги дўкон ҳақиқийми?

Йўқ, «Mosh Mobile» дўкони ва мушуклар ўйлаб топилган. Видеодаги ABBOT ойнаси ва блокланган экрандаги матн эса ҳақиқий, фақат маълумотлар синов учун.

Нархи қанча?

MDM нархи қурилма тури ва муддатга боғлиқ — нархлар саҳифасида кўринг.

Мақолалар

Қўлланма № 24

Дўкон дастури: насия, омбор, касса ва молия бир жойда

Насия шартномалари, нақд ва қарз савдо, омбор, молия, давомат, ойлик ва KPI, Instagram ва Telegram, AI автожавоб — битта дастурда. Бепул демо.

5 дақиқа ўқишЎқиш

Қўлланма № 23

ABBOT'да нималар янги: 2026-йил ноябрь

AI билан товар кирими, карта транзакциялари, инвентаризация, ундирув ҳисоботлари ва MDM янгиликлари: ABBOT'га сўнгги кунларда қўшилган имкониятлар битта саҳифада.

3 дақиқа ўқишЎқиш

Қўлланма № 22

AI билан товар кирими: накладнойни расм, PDF ёки Excel'дан киритиш

Накладнойдаги товарларни қўлда ёзманг: расм, PDF ёки Excel'ни юкланг, AI жадвални тўлдиради, янги товарларга жой таклиф қилади, сиз текшириб сақлайсиз.

4 дақиқа ўқишЎқиш

Қўлланма № 21

Киримда товар характеристикаси: ранг, хотира ва батарея қаторнинг ўзида

Ранг, хотира ва батарея фоизини кирим қаторида ёзасиз: алоҳида ойна очилмайди, товар хили сақлашда ўзи топилади ёки яратилади.

2 дақиқа ўқишЎқиш

Демо сўрови

Рақамингизни қолдиринг — иш вақтида қўнғироқ қиламиз.

Юбориш орқали махфийлик сиёсатига розилик билдирасиз.