Нима ўзгарди
- телефонга ўхшаш товарда «Хотира», «Батарея %» ва «Ранг» катаклари товар номи остида чиқади;
- бошқа товарларда «+ Характеристика» тугмаси орқали қўшилади;
- қисқа ёзиш мумкин: 256 ни хотира катагига ёзсангиз 256GB, 82 ни батарея катагига ёзсангиз 82% бўлади;
- бир нечта хил бирдан керак бўлса, комбинация ойнаси қаторларни ўзи қўшади.
Товар хили қандай яратилади
Сақлаш пайтида ABBOT шу характеристикали хилни қидиради. Бўлса унга боғлайди, бўлмаса ўзи яратади. Кирим сақланмаса, ортиқча ёзув қолмайди.
ABBOT буни сиз учун қилади
Мижозни текшириш, шартнома, график, картадан автотўлов ва кечикканлар билан ишлаш — битта насия савдо дастурида.