MDM нима
MDM (Mobile Device Management) — қурилмани масофадан бошқариш тизими. Телефон сотувдан олдин дўконнинг MDM тизимига рўйхатдан ўтказилади. Шундан кейин дўкон унга буйруқ юбора олади: блоклаш, экранга хабар чиқариш, созламаларни чеклаш. Мижоз телефондан оддийгидек фойдаланади — фарқни фақат тўлов кечикканда сезади.
Усулларни таққослаш
| Усул | Қурилмалар | Афзаллиги | Чеклови |
|---|---|---|---|
| MDM (масалан, 7MDM) | iPhone, Android | Тўлиқ ва енгил блок, экранга хабар, созламаларни чеклаш | Ўрнатиш сотувдан олдин бўлиши керак; лицензия пуллик |
| iCloud ҳимояси | iPhone | Мижоз iCloud'ни алмаштира олмайди, қайта сотиш қийинлашади | Фақат MDM билан бирга ишлайди |
| Samsung Knox Guard | Samsung | Ишлаб чиқарувчи даражасида, завод ҳолатига қайтарилса ҳам қолади | Фақат Samsung |
| IMEI бўйича блоклаш | Ҳар қандай телефон | Телефон тармоққа уланмайди | Мижоз Wi-Fi орқали фойдаланиши мумкин; блок пуллик |
iPhone: Apple Configurator ва iCloud
iPhone MDM'га Apple Configurator орқали (MacBook ёки бошқа iPhone/iPad ёрдамида) уланади. Бунинг учун телефон завод ҳолатида бўлиши керак — одатда янги телефон қутидан чиққанда. Фаоллаштиришдан кейин мижознинг iCloud аккаунти киритилади ва iCloud ҳимояси ёқилади.
- Тўлиқ блокда телефонда фақат фавқулодда қўнғироқ, дўконга қўнғироқ ва тўлов қолади.
- Енгил («фақат қўнғироқлар») блокда телефон ишлайди, лекин экранда огоҳлантириш туради.
- Телефон сброс қилинса ҳам дўкон назоратида қолади — мижоз дўконга қайтишга мажбур бўлади.
- Тўлиқ тўловдан кейин MDM ўчирилади ва телефон тўлиқ мижозники бўлади.
Android: QR, IMEI ёки кабел
Янги Android телефон QR код орқали, Samsung қутидаги IMEI орқали, ишлатилган телефон эса компьютерга кабел билан улаб MDM'га қўшилади. Android'да қўшимча ҳимоялар бор: завод ҳолатига қайтаришни, номаълум иловаларни ўрнатишни ва USB орқали созлашни тақиқлаш; телефон белгиланган кун интернетга чиқмаса автоматик блок.
Ҳалол гап: 100% ҳимоя йўқ
Ҳеч бир MDM тўлиқ кафолат бермайди. Айрим брендларда (масалан, Xiaomi ва POCO) ҳимоя даражаси пастроқ — мутахассис қайта прошивка билан блокни вақтинча айланиб ўтиши мумкин. Шунинг учун блоклаш — ундирувнинг бир босқичи, ягона чораси эмас. У мижозни текшириш, картадан автотўлов ва кафил билан бирга ишлаганда натижа беради.
Қачон блоклаш керак
Биринчи кечиккан куннинг ўзида блоклаш мижозни хафа қилади ва кераксиз жанжал келтириб чиқаради. Кўп дўконлар қуйидаги тартибда ишлайди:
- 1
1–5 кун
SMS ва Telegram эслатма, картадан автотўлов уринишлари.
- 2
5–10 кун
Ундирувчининг қўнғироғи, тўлов ваъдаси, кафил картаси.
- 3
10–20 кун
Енгил блок: телефон ишлайди, экранда қарз ҳақида огоҳлантириш.
- 4
20 кундан кейин
Тўлиқ блок. Тўлов қилиниши билан блокдан чиқариш.
Блоклашни дастурда автоматлаштириш
Ҳар куни рўйхатни кўриб, қайси телефонни блоклашни қўлда ҳал қилиш хато ва унутишга олиб келади. ABBOT'да MDM шартномага боғланади: кечикиш сиз белгилаган кунга етганда қурилма ўзи блокланади, тўлов келгач бир тугма билан очилади, шартнома ёпилганда MDM олиб ташланади.
ABBOT буни сиз учун қилади
Мижозни текшириш, шартнома, график, картадан автотўлов ва кечикканлар билан ишлаш — битта насия савдо дастурида.