Асосий мазмунга ўтиш

Қурилмани блоклаш

Насияга сотилган телефонни масофадан блоклаш

Сотув пайтида iPhone ёки Android телефон MDM'га уланади. Тўлов сиз белгилаган кундан кўп кечикса, қурилма ўзи блокланади: экранда қарз суммаси ва дўкон рақами туради, қўнғироқ фақат сизга ва фавқулодда хизматларга кетади.

Нархлар
Қурилма ҳолати№ 0317

Шартнома № 5481 · Юнусобод филиали · 08.11.2026

Қурилма
iPhone 14, 128 GB
IMEI
35 4412 •••• 2290
Ҳимоя
MDM ва iCloud
Кечикиш
20 кун
Қарз
1 050 000 сўм
Блок
20-кун, 10:00 · автоматик
Экранда
қарз суммаси ва дўкон рақами
Очилиш
тўловдан кейин ўзи
01

iPhone ва Android

7MDM, Samsung Knox Guard, Mobilock ва iCloud ҳимояси — битта ойнадан.

02

Автоматик блок

Кечикишнинг нечанчи кунида блоклашни ўзингиз танлайсиз (камида 10 кун).

03

IMEI бўйича

UzIMEI орқали қурилмани IMEI бўйича ҳам блоклаш мумкин.

Қандай ҳимоя усуллари бор

УсулҚурилмаНима қилади
7MDMiPhone, AndroidТўлиқ блок, «фақат қўнғироқлар» режими, экранга хабар, экран паролини тиклаш, iCloud'ни ёпиш
Samsung Knox GuardSamsungИшлаб чиқарувчи даражасидаги блок, завод ҳолатига қайтарилса ҳам сақланади
MobilockAndroidAndroid қурилмаларни масофадан блоклаш
iCloud ҳимоясиiPhoneМижоз iCloud аккаунтини алмаштира олмайди
UzIMEIҲар қандай телефонIMEI бўйича рўйхатга олиш ва блоклаш

Тўлов кечикса нима бўлади

  1. 1

    Эслатма

    Тўловдан олдин ва тўлов куни мижозга SMS ёки Telegram эслатма боради.

  2. 2

    Енгил блок

    Хоҳласангиз, аввал «фақат қўнғироқлар» режими: телефон ишлайди, лекин экранда огоҳлантириш туради.

  3. 3

    Тўлиқ блок

    Белгиланган кунда қурилма ўзи блокланади. Фақат фавқулодда рақам, дўконга қўнғироқ ва тўлов қолади.

  4. 4

    Тўловдан кейин

    Қарз ёпилгач, қурилма саҳифасидан бир тугма билан блокдан чиқарилади.

  5. 5

    Тўлиқ тўлангач

    MDM қурилмадан олиб ташланади ва телефон тўлиқ мижозники бўлади.

iPhone учун

  • MDM MacBook'даги Apple Configurator орқали ёки бошқа iPhone/iPad орқали ўрнатилади. MacBook орқали ўрнатишда эски телефондан маълумот кўчириш ҳам ишлайди.
  • Сотувдан кейин iCloud ҳимояси ёқилади — мижоз ўз iCloud'идан фойдаланади, лекин уни алмаштира олмайди.
  • Блокланган iPhone'нинг жойлашувини сўраб янгилаш мумкин.
  • Мижоз экран паролини унутса, уни масофадан тиклаб берасиз.
  • Телефон сброс қилинса ҳам ташкилот назоратида қолади: блокни очиш учун мижоз дўконга қайтади.

Android учун

  • Ўрнатиш: янги телефонга QR код билан, Samsung'га қутидаги IMEI билан, ишлатилган телефонга USB кабел орқали.
  • Ҳимоя тўплами: завод ҳолатига қайтаришни, номаълум иловаларни ва USB орқали созлашни тақиқлаш, FRP ҳимояси.
  • Триггерлар: телефон белгиланган кун интернетга чиқмаса — ўзи блокланади; SIM карта алмаштирилса ёки қайта юкланса — сизга хабар боради.
  • Интернетсиз жойдаги блокланган телефонни офлайн код билан очиш мумкин.
  • Мижозга билдиришнома (пуш) юбориш.

Ҳалол гап: 100% ҳимоя йўқ

Ҳеч бир MDM тизими тўлиқ кафолат бермайди. Xiaomi ва POCO каби айрим брендларда ҳимоя даражаси пастроқ — қайта прошивка билан блокни вақтинча айланиб ўтиш мумкин, лекин тизим янгиланганда ҳимоя қайтади. Шунинг учун блоклаш — ундирувнинг бир босқичи, ягона чораси эмас: мижозни текшириш, автотўлов ва кафил билан бирга ишлаганда натижа беради.

Нархи

MDM лицензияси қурилмага, 12 ойга: ABBOT'да шартнома тузадиганлар учун iPhone — 80 000 сўм, Android — 60 000 сўм. 3, 6, 9 ва 18 ойлик лицензиялар ҳам бор. UzIMEI: бириктириш 3 000–5 000 сўм, биринчи блоклаш 55 000 сўм. Батафсил: нархлар.

Кўп бериладиган саволлар

Блокланган телефондан мижоз қўнғироқ қила оладими?

Тўлиқ блокда фақат фавқулодда рақамларга (Apple ва Google буни ўчиришга рухсат бермайди) ва сизнинг дўконингизга қўнғироқ қилиш мумкин. «Фақат қўнғироқлар» режимида эса исталган рақамга қўнғироқ очиқ.

Мижоз телефонни завод ҳолатига қайтарса блок йўқоладими?

Йўқ. iPhone сброс қилингач ҳам ташкилот назоратида қолади, Android'да эса завод ҳолатига қайтариш тақиқланади ва FRP ҳимояси ёқилади. Телефон блокда қолади ва мижоз дўконга қайтиши керак бўлади.

MDM лицензияси қачондан ҳисобланади?

Қурилмага ўрнатилган кундан бошлаб, сотиб олинган кундан эмас. Муддат тугагач MDM телефонда қолади, лекин унга янги буйруқ юбориб бўлмайди.

Тўлиқ тўлаган мижоз телефонидан MDM қандай олиб ташланади?

ABBOT'даги қурилма саҳифасидан «MDM ни қурилмадан ўчириш» буйруғи юборилади. Шундан кейин телефон тўлиқ мижозники бўлади.

ABBOT'ни ўз дўконингиз мисолида кўринг

30 дақиқалик онлайн демо: шартнома тузамиз, графикни кўрсатамиз, саволларингизга жавоб берамиз. Мажбурият йўқ.

Ёки ўзингиз рўйхатдан ўтинг: ойлик хизматлар биринчи ой бепул

Демо сўрови

Рақамингизни қолдиринг — иш вақтида қўнғироқ қиламиз.

Юбориш орқали махфийлик сиёсатига розилик билдирасиз.

Демо сўрови

Рақамингизни қолдиринг — иш вақтида қўнғироқ қиламиз.

Юбориш орқали махфийлик сиёсатига розилик билдирасиз.