Асосий мазмунга ўтиш

Насия калькулятори

Товар нархи, бошланғич тўлов, устама ва муддатни киритинг — ойлик тўлов ва саналари билан тўлиқ график шу ернинг ўзида ҳисобланади. Мижозга нарх айтишдан олдин текшириб олинг.

сўм
сўм
Муддат, ой
%

Тўлов графиги

12 × 1 050 000

Муддатли тўлов шартномасига илова · Биринчи тўлов: 22.11.2026

Ойлик тўлов

1 050 000 сўм

Насияга қолган
9 000 000
Устама
3 600 000
Насия суммаси
12 600 000
Мижоз жами тўлайди
15 000 000
СанаТўловҚолдиқ
22.11.20261 050 00011 550 000
22.12.20261 050 00010 500 000
22.01.20271 050 0009 450 000
22.02.20271 050 0008 400 000
22.03.20271 050 0007 350 000
22.04.20271 050 0006 300 000
22.05.20271 050 0005 250 000
22.06.20271 050 0004 200 000
22.07.20271 050 0003 150 000
22.08.20271 050 0002 100 000
22.09.20271 050 0001 050 000
22.10.20271 050 0000
Насия суммаси12 600 000

ABBOT шу графикни шартнома билан бирга автоматик тузади, тўловни эса мижоз картасидан ўзи ечади.

Насия қандай ҳисобланади

Насияда мижоз товарнинг бир қисмини дарҳол тўлайди (бошланғич тўлов), қолганини эса ойма-ой. Дўкон қолган суммага устама қўшади — бу товарни ҳозир бериб, пулни кейин олгани учун нарх фарқи. Ҳисоб уч қадамда:

  1. Насияга қолган сумма = товар нархи − бошланғич тўлов.
  2. Устама = қолган сумма × устама фоизи (бутун муддатга) ёки қолган сумма × ойлик устама × ойлар сони.
  3. Ойлик тўлов = (қолган сумма + устама) ÷ ойлар сони.

Мисол

Телефон нархи 11 400 000 сўм, бошланғич тўлов 2 400 000 сўм, 12 ойга 40% устама. Насияга қолган: 9 000 000 сўм. Устама: 9 000 000 × 40% = 3 600 000 сўм. Насия суммаси: 12 600 000 сўм. Ойлик тўлов: 12 600 000 ÷ 12 = 1 050 000 сўм. Мижоз жами 15 000 000 сўм тўлайди.

Яхлитлаш нима учун керак

Ойлик тўлов 1 049 167 сўм чиқса, мижоз ва кассирга ҳам ноқулай. Калькулятор ойлик суммани танланган қадамга юқорига яхлитлайди (масалан 1 050 000), охирги тўлов эса фарқни ўзига олади — жами сумма ўзгармайди.

Устамани қандай белгилаш керак

Устама ҳар бир дўконнинг харажати ва хавфига боғлиқ: товар пули неча ой банд бўлади, мижозни текшириш, MDM ва SMS қанча туради, кечикиш ва қайтмайдиган қарзлар улуши қанча. Муддат узайиши билан устама одатда ошади. Устамани нарх сиёсатингизга қараб ўзингиз белгилайсиз; ABBOT'да ҳар бир муддат учун устамани тарифга ёзиб қўясиз ва шартнома тузишда у автоматик қўлланади.

Кўп бериладиган саволлар

Насияда ойлик тўлов қандай ҳисобланади?

Товар нархидан бошланғич тўлов айирилади, қолган суммага устама қўшилади ва натижа ойлар сонига бўлинади. Масалан, 9 000 000 сўм қолдиқ ва 40% устама билан 12 ойга ойига 1 050 000 сўм.

Устама ва фоиз бир нарсами?

Насия савдосида дўкон қарз бермайди, товарни муддатли тўловга сотади: устама — товар нархининг бир қисми, шартномада якуний нарх сифатида кўрсатилади. Банк кредитидаги фоиз эса қарз суммасига вақт бўйича ҳисобланади.

Бошланғич тўлов қанча бўлиши керак?

Бу дўкон сиёсати ва мижознинг текширув натижасига боғлиқ. Кўп дўконлар янги ёки хавфли мижоздан каттароқ бошланғич тўлов олади.

Графикни шартномага қандай қўяман?

ABBOT'да шартнома тузишда график шу формула бўйича автоматик тузилади ва PDF шартномага қўшилади. Онлайн шартнома ҳақида батафсил.

ABBOT'ни ўз дўконингиз мисолида кўринг

30 дақиқалик онлайн демо: шартнома тузамиз, графикни кўрсатамиз, саволларингизга жавоб берамиз. Мажбурият йўқ.

Ёки ўзингиз рўйхатдан ўтинг: ойлик хизматлар биринчи ой бепул

Демо сўрови

Рақамингизни қолдиринг — иш вақтида қўнғироқ қиламиз.

Юбориш орқали махфийлик сиёсатига розилик билдирасиз.

Демо сўрови

Рақамингизни қолдиринг — иш вақтида қўнғироқ қиламиз.

Юбориш орқали махфийлик сиёсатига розилик билдирасиз.