Шартнома қандай тузилади
- 1
Маҳсулот
Омбордан маҳсулот танланади ёки IMEI/штрих-код сканерланади. Нарх автоматик қўйилади.
- 2
Шартлар
Бошланғич тўлов, муддат ва тўлов куни киритилади. Устама тарифдан олинади — масалан 6 ойга бир, 12 ойга бошқа.
- 3
График
Ойлик тўловлар санаси ва суммаси билан график ўзи тузилади. Керак бўлса биринчи тўлов санасини сурасиз.
- 4
Кафил ва карта
Кафил қўшилади, мижоз ва кафил карталари автотўловга уланади.
- 5
Имзо
Шартнома чоп этилади ёки SMS ҳавола орқали онлайн имзога юборилади.
Онлайн имзо: мижоз дўконга қайтиб келмайди
Мижоз ва кафилга алоҳида SMS ҳавола юборилади. Улар шартномани телефонда тўлиқ ўқийди, шартларга розилик билдиради ва SMS код ёки Face ID (MyID) билан имзолайди. Қайси усул ишлатилишини оператор танлайди ёки мижознинг ўзига қолдиради.
Кафил бошқа шаҳарда бўлса ҳам, уни дўконга чақириш шарт эмас. Дўкон экранида ким қачон имзолагани дарҳол кўринади.
Низо бўлса — далил тайёр
Мижоз кейин «мен имзоламаганман» деса, тизимда қуйидагилар сақланган бўлади:
- имзо қўйилган аниқ вақт ва шартларга розилик билдирилган вақт;
- мижоз қайси IP манзилдан ва қайси қурилмадан имзолагани;
- SMS код айнан шу мижознинг рақамига боргани ёки Face ID натижаси;
- имзоланган PDF нусхаси ва унинг SHA-256 хеши — ҳужжатдаги битта ҳарф ўзгарса ҳам хеш мос келмайди.
Стандарт шаблон — сотувчи манфаатида
ABBOT'даги стандарт шартнома муддатли тўлов савдоси учун ёзилган: товар тўлиқ тўлангунгача сотувчининг мулки бўлиб қолади, қурилмани блоклаш ва кафил картасидан ечиш шартлари, учинчи шахс картасидан тўлов қилишга розилик ёзилган. Шаблонда кечикиш учун пеня ёки фоиз йўқ.
Мижоз ўз шартномасини кўриб туради
Ҳар бир шартноманинг мижоз учун саҳифаси бор: график, тўланган ва қолган сумма, кейинги тўлов санаси. Telegram мижозлар ботида эса мижоз шартномалари ва тўловларини кўради ва тўлов кунидан олдин эслатма олади — бу «қанча қолди?» деган қўнғироқларни камайтиради.
График ўзгарса
- Олдиндан тўлов: мижоз бир неча ойни олдиндан тўласа, график шунга қараб ёпилади.
- Графикни суриш: тўланмаган ойларни янги санадан қайта жойлаштириш мумкин.
- Қайта ҳисоблаш: сумма ёки муддат ўзгарса, шартнома қайта ҳисобланади, тарих сақланади.
- Доллар ва сўм: шартнома долларда бўлса, тўлов Марказий банк курси билан қабул қилинади.
Нархи
Ҳар бир тузилган шартнома — 20 000 сўм, онлайн имзо — шартнома устига 3 000 сўм. Telegram бот эслатмалари бепул. Батафсил: нархлар.