Қарз билан ишлаш босқичлари
Ҳар бир дўкон ўз тартибини ўзи белгилайди, лекин кўпчиликда занжир тахминан шундай. ABBOT'да ҳар бир босқич автоматик ёки бир тугма билан бажарилади ва шартнома тарихида қолади.
| Қачон | Чора | Ким бажаради |
|---|---|---|
| 3 кун ва 1 кун олдин | SMS ёки Telegram эслатма | Тизим, автоматик |
| Тўлов куни | Эслатма ва картадан автотўлов | Тизим, автоматик |
| 1–5 кун | «Тўлов кечикди» SMS, ундирувчининг қўнғироғи | Тизим ва ундирувчи |
| 5-кундан | Кафил картасидан ечиш, ЖШШИР орқали ундириш | Тизим, автоматик |
| 10–20 кун | Телефонни енгил ёки тўлиқ блоклаш | Тизим (кун ўзингиз белгилайсиз) |
| 30 кундан | Расмий почта хати | Ундирувчи, бир тугма |
| 60–90 кундан | Судга ошириш учун ҳужжатлар | Раҳбар ёки юрист |
Муддати ўтганлар рўйхати
Шартномалар рўйхати стандарт ҳолда муддати ўтганлардан бошланади ва кечикиш кунлари бўйича табларга бўлинади. Ҳар бир қаторда қарз суммаси, ундирувчи, охирги чора ва мижознинг ваъдаси кўринади. Филиал, сотувчи, ундирувчи ва маҳалла бўйича фильтрлаш мумкин.
Тўлов ваъдаси (PTP)
Қўнғироқда мижоз тўлаш санасини айтади — ундирувчи уни шартномага ёзиб қўяди. Ваъда куни соат 9:00 да масъул ходимга эслатма келади, шартнома сарлавҳасида ваъда кўриниб туради. Кун охирида ваъда бажарилган-бажарилмагани ҳисоботга тушади — кимнинг мижозлари сўзида туришини кўрасиз.
Автоматик хабарлар каталоги
Қайси хабарлар автоматик кетишини каталогдан ўзингиз ёқасиз:
- Тўловдан 3 кун олдин ва 1 кун олдин эслатма;
- тўлов куни эслатмаси;
- «Тўлов кечикди» хабари;
- «Тўлов қабул қилинди» хабари;
- Telegram мижозлар ботида бугунги ва эртанги тўлов эслатмаси — бепул;
- ходимга: бугун тўлов ваъдаси бор мижозлар рўйхати.
Қўлда SMS юбориш ҳам бор: шаблон танланади, мижозлар сегменти (масалан, 31–60 кун кечикканлар) белгиланади ва хабар бир вақтда кетади.
Расмий почта хати
Қарздорга огоҳлантириш ёки талабнома хати ABBOT'дан Hybrid почта орқали юборилади: матн шаблондан тўлдирилади, хат мижознинг рўйхатдаги манзилига боради, юборилгани шартнома тарихида қолади. Суд жараёнида бу — қарздор огоҳлантирилганининг исботи.
Судга оширилган шартномалар
Судга оширилган шартномалар алоҳида рўйхатда юритилади: ҳолат, сана, масъул ходим ва изоҳлар. Шартнома, график, тўловлар тарихи, имзо далиллари ва юборилган хатлар битта жойда бўлгани учун ҳужжат йиғишга вақт кетмайди.
Ундирувчилар ишини ўлчаш
- Ундирувчилар KPI — бириктирилган қарз, ундирилган сумма ва бажарилган ваъдалар.
- Кутилаётган тушум — келгуси кунлар ва ҳафталарда қанча пул келиши кераклиги.
- Шартномалар интизоми — қайси шартномалар ўз вақтида, қайсилари доим кечикиб тўланади.
- Раҳбарга кунлик ҳисобот — ҳар куни 20:00 да муддати ўтган қарз ва бугунги ваъдалар Telegram'га келади.