Давомат қандай ишлайди
- 1
Кириш
Ходим ABBOT иловасини очиб «Ишни бошлаш»ни босади.
- 2
Юз
Олд камера юзни текширади: тирик одам экани (расм эмас) ва ходимнинг ўзи экани.
- 3
Жойлашув
Бир марталик жойлашув олиниб, ходим филиал радиусида экани текширилади.
- 4
Ёзув
Кириш вақти иш жадвали билан солиштирилади — кечикиш бўлса дақиқаси билан ёзилади.
Нималар бор
- Ходимлар ва лавозимлар — филиал, лавозим, иш ҳақи тури.
- Иш жадваллари — сменалар, иш кунлари графиги, дам олиш кунлари.
- Кирди-чиқди ва давомат жадвали — ой бўйича ким неча кун, неча соат ишлади.
- Дам олиш сўровлари — ходим сўров юборади, раҳбар тасдиқлайди.
- Бонус ва жарималар — қўлда ёки қоида бўйича автоматик (масалан, кечикиш учун).
- Ойлик — ҳисобланган ва берилган иш ҳақи, қолдиқ.
- Сотувчилар, ундирувчилар ва операторлар KPI — кўрсаткичлар ABBOT'даги ҳақиқий савдо ва ундирувдан олинади.
- Давомат боти — Telegram орқали хабарномалар ва статистика.
- Кечикишлар статистикаси — ким кўп кечикади, қайси филиалда интизом паст.
Нега HR дўкон дастурида бўлиши керак
Насия дўконида сотувчининг ойлиги кўпинча савдога боғлиқ, ундирувчиники — ундирилган суммага. Агар HR алоҳида дастурда бўлса, ой охирида рақамларни қўлда кўчириш керак. ABBOT'да KPI ва ойлик бир базада: сотувчининг шартномалари, унинг мижозларининг тўлов интизоми ва ундирувчининг натижаси ойлик ҳисобига тўғридан-тўғри тушади.
Нархи
HR модули — ойига 100 000 сўм, асосий обунага қўшимча. Батафсил: нархлар.