Дўкон учун ERP · насия савдо дастури
Дўконингизнинг бутун иши битта тизимда
ABBOT нақд ва насия савдони, омборни, молияни, маркетингни ва ходимларни битта жойда бошқаради. Насия билан ишламасангиз ҳам дўконингизни тўлиқ автоматлаштиради.
- Ойига 200 000 сўмдан
- Веб, iOS ва Android
- Ўрнатиш ва ўқитиш билан
Чилонзор филиали · барча бўлимлар
- Савдо
- 12 чек · 28 640 000 сўм
- Насия
- 9 шартнома · 63 800 000 сўм
- Тўловлар
- 47 та · 51 350 000 сўм
- Омбор
- кирим 16 дона · кам қолган 14
- Молия
- харажат 4 900 000 сўм
- Маркетинг
- 38 мурожаат · AI жавоб 31
- HR
- 15 ходимдан 14 таси ишда
Ҳар куни 20:00 да раҳбарга Telegram'да ҳам келади
Уланган хизматлар
- Текширув
- KATM
- MIB
- MyID
- INPS
- Солиқ
- Тўлов
- UzCard
- Humo
- Payme
- Click
- Atmos
- Plum
- Қурилма
- 7MDM
- Samsung Knox
- iCloud
- Mobilock
- UzIMEI
- Алоқа
- SMS
- Telegram
- Meta Lead Ads
- Sipuni
- Hybrid почта
Қисқача
Билишингиз керак бўлган асосийси — бир варақда
Дўкон эгалари биринчи сўрайдиган олти савол ва уларга қисқа, аниқ жавоб.
- 01Кимлар учун?
- Телефон, маиший техника ва мебель дўконлари
- Насияга сотадиган ҳар қандай чакана савдо. Насиясиз дўконлар омбор, касса ва молия учун ишлатади.
- Соҳалар
- 02Нархи қанча?
- Ойига 200 000 сўмдан
- Ҳар бир тузилган шартнома — 20 000 сўм. Ўрнатиш, базани кўчириш ва ўқитиш — бир марта 1 500 000 сўм.
- Тўлиқ нархлар
- 03Қандай бошланади?
- Демо, кейин ҳаммасини ўзимиз созлаймиз
- Кабинет, шартнома шаблони ва интеграцияларни улаймиз, эски базани кўчириб, ходимларни ўқитамиз. Ўзингиз рўйхатдан ўтсангиз — ойлик обуна биринчи ой бепул.
- Уланиш босқичлари
- 04Қаерда ишлайди?
- Браузерда, iPhone ва Android'да
- Веб кабинет ва мобил илова обуна ичида. Раҳбарга ҳар куни 20:00 да Telegram'га кунлик ҳисобот келади.
- 05Нималар уланган?
- KATM, MIB, MyID, UzCard, Humo, Payme, Click
- Текширув, тўлов, қурилма ҳимояси ва алоқа учун 20 дан ортиқ хизмат тайёр уланган.
- Мижозни текшириш
- 06Маълумотлар хавфсизми?
- Ҳар ходим фақат ўз бўлимини кўради
- Роль ва рухсатлар берилади, ким нима киритгани ёзиб борилади, базанинг захира нусхаси мунтазам олинади.
Бу ерда жавоби йўқ саволингиз борми? Қўнғироқ қилинг ёки Telegram'да ёзинг — иш вақтида жавоб берамиз.
ABBOT бўлимлари
Битта кабинетда беш бўлим: насиядан ойлигача
Ҳар бўлим дўкондаги битта ишни ўз ҳужжати билан юритади — шартнома, кирим ҳужжати, ҳисобот, мурожаатлар журнали, давомат табели. Бўлимни танланг ва у нима қилишини кўринг.
Насия
Мижозни текширади, шартнома тузади, тўловни ўзи йиғади
KATM, MIB ва MyID орқали текширув, SMS код ёки Face ID билан имзо, UzCard ва Humo картадан автотўлов, кечикса қурилма блоки.
- График шартнома билан бирга тузилади
- Картадан ҳар соатда уриниш, қисман ҳам
- Кечикканлар ундирувчига автоматик
Тошкент ш., Чилонзор филиали · 18.10.2026
- Харидор
- Раҳимов Дилшод
- ЖШШИР
- 3 1205 •••• •• 17
- Товар
- iPhone 15, 128 GB
- Нарх
- 11 400 000 сўм
- Бошланғич
- 2 400 000 сўм
- График
- 12 ой × 1 050 000 сўм
- Кафил
- Раҳимова Н., карта 5-кундан
Раҳбар учун
Дўконда бўлмасангиз ҳам ҳаммасини биласиз
Ҳар куни соат 20:00 да Telegram'га куннинг якуни келади: нечта шартнома, қанча тўлов, шундан қанчаси автотўлов, муддати ўтган қарз ва эртанги тушум. Савол туғилса — AI ёрдамчига оддий тилда ёзасиз, у ҳисоботлардан жавоб беради ва ҳеч нарсани ўзгартирмайди.
- Ҳисоботдаги блокларни ўзингиз танлайсиз
- Телефонда ҳам, компьютерда ҳам
- Ҳар ходим фақат рухсат берилган бўлимни кўради
Мобил илова
Сотув, омбор ва касса — телефонда
ABBOT иловаси App Store ва Google Play'да. У прилавка ортида бир қўлда ишлаш учун қилинган: сканерлади — саватга тушди, мижоз тўлади — кассага ёзилди.
- Нақд, шартномага ва қарзга сотув
- Штрих-код ва IMEI сканер
- Омбор қолдиғи, кирим ва касса
- Ходимлар учун Face ID давомат
Илова бепул, фойдаланиш обуна ичида
Таққослаш
Дафтар, Excel ёки насия дастури
Кўп дўконлар насияни дафтар ёки Excel'да бошлайди. Мижозлар 50 тадан ошганда фарқ сезила бошлайди.
Мижозни текшириш
KATM, MIB, MyID, INPS — битта сўровда
Дафтар: Йўқ · Excel: Йўқ
Шартнома ва график
Автоматик, SMS код ёки Face ID билан имзо
Дафтар: Қўлда ёзилади · Excel: Шаблондан нусха
Тўлов эслатмаси
SMS ва Telegram ўзи юборади
Дафтар: Эсда тутиш керак · Excel: Фильтр билан қидирилади
Картадан ечиш
Ҳар соатда, қисман ҳам
Дафтар: Йўқ · Excel: Йўқ
Кечикканда
Блоклаш, почта хати, ундирувчи, суд
Дафтар: Қўнғироқ · Excel: Қўнғироқ
Омбор қолдиғи
Шартнома билан боғланган, IMEI бўйича
Дафтар: Алоҳида дафтар · Excel: Алоҳида файл
Соф фойда
Фойда ва зарар ҳисоботи тайёр
Дафтар: Ой охирида тахмин · Excel: Формулалар билан
Ходимлар
Роллар ва рухсатлар: ҳар ким ўз бўлимини кўради
Дафтар: Ишонч · Excel: Ишонч
Кимлар учун
Муддатли тўлов билан сотадиган ҳар бир дўкон учун
ABBOT энг кўп телефон ва маиший техника дўконларида ишлатилади, лекин насия бўлган ҳар қандай чакана савдога мос келади: мебель, қурилиш моллари, автомобиль эҳтиёт қисмлари, кийим.
Телефон дўконлари
iPhone ва Android насияси, MDM ва IMEI
- Ҳар бир телефон IMEI билан
- Кечикса MDM, iCloud ёки Knox билан блок
- Trade-in ва нақд савдо
Маиший техника
Серия рақами, етказиб бериш, кўп филиал
- Серия рақами билан ҳисоб
- 18–24 ойлик график, кафил картаси
- Филиаллараро кўчириш ҳужжат билан
Мебель дўконлари
Буюртма, кафил, узун муддатли график
- Буюртма ва етказиш босқичлари
- Кафил картаси автотўловда
- 12–24 ойлик график, олдиндан тўлов
Нархлар
Нарх очиқ — нима учун тўлаётганингизни биласиз
Ойлик обуна, ишлатилган хизматлар ва бир марталик ўрнатиш. Яширин тўлов йўқ: ҳар бир ечилган сумма кабинетда сабаби билан кўринади.
- Асосий обуна: веб ва мобил илова, 1 филиал
- 200 000сўм / ой
- Ҳар бир тузилган шартнома учун
- 20 000сўм
- Ўрнатиш, эски базани кўчириш ва ўқитиш
- 1 500 000сўм, бир марта
Битта филиал, омбор ишлатилади, иккала SMS ёқилган
| Асосий обуна | 200 000 |
| Шартномалар: 40 × 20 000 | 800 000 |
| SMS: 40 × (2 000 + 3 000) | 200 000 |
| Жами ойига | 1 200 000 сўм |
Скоринг, MyID ва MDM ишлатилган миқдорга қараб қўшилади.
Уланиш
Қандай бошлаймиз
- 01
Демо
30 дақиқа онлайн ёки дўконингизда. Сизнинг жараёнингизни кўриб, нима кераклигини айтамиз.
- 02
Ўрнатиш
Кабинет очилади, филиаллар, кассалар ва шартнома шаблони созланади, интеграциялар уланади.
- 03
Базани кўчириш
Excel ёки бошқа дастурдаги мижозлар, шартномалар ва қолдиқлар ABBOT'га кўчирилади.
- 04
Ўқитиш ва ёрдам
Ходимлар ўқитилади. Кейин саволларга Telegram гуруҳдаги ёрдамчи ва мутахассислар жавоб беради.
Мақолалар
Насия савдо бўйича фойдали
Кўп бериладиган саволлар
Насия савдо дастури нима ва у нима учун керак?
ABBOT нархи қанча?
Мижоз қандай текширилади?
Мижознинг картасидан пул қандай ечилади?
Насияга сотилган телефонни қандай блоклаш мумкин?
Шартномани масофадан имзолаш мумкинми?
Эски базамни Excel'дан кўчириб берасизларми?
Бир нечта филиал билан ишласа бўладими?
Мобил илова борми?
Маълумотларим хавфсизми?
ABBOT'ни ўз дўконингиз мисолида кўринг
30 дақиқалик онлайн демо: шартнома тузамиз, графикни кўрсатамиз, саволларингизга жавоб берамиз. Мажбурият йўқ.
Ёки ўзингиз рўйхатдан ўтинг: ойлик хизматлар биринчи ой бепулДемо сўрови
Рақамингизни қолдиринг — иш вақтида қўнғироқ қиламиз.