KATM ҳисоботида нима бор
- Фаол кредитлар ва насиялар — қайси ташкилотда, қанча сумма, ойлик тўлов қанча.
- Кечикишлар — жорий кечикиш борми, ўтмишда неча кунлик кечикишлар бўлган.
- Ёпилган мажбуриятлар — мижоз аввал қарзларини қандай ёпган.
- Сўровлар — ҳисобот турига қараб: яқинда бошқа ташкилотлар ҳам уни текширганми (бир ҳафтада ўнта сўров — хавотирли белги).
- Скоринг балли — умумий баҳолаш; уни ёлғиз эмас, тафсилотлар билан бирга ўқинг.
Ҳисоботни қандай ўқиш керак
- 1
Жорий кечикиш
Ҳозир бирор жойда кечиккан қарз бўлса — бу энг кучли хавф белгиси. Кўп дўконлар бу ҳолатда рад этади ёки катта бошланғич тўлов ва кафил сўрайди.
- 2
Ойлик юклама
Барча фаол кредитлар бўйича ойлик тўловларни қўшинг ва сизнинг тўловингизни ҳам қўшиб, мижоз даромади билан солиштиринг.
- 3
Тарих
Бир йил олдин 30 кунлик кечикиш бўлиб, кейин ҳаммаси ўз вақтида ёпилган бўлса — бу бошқа ҳолат, доимий кечикишлар эса бошқа.
- 4
Сўровлар сони
Қисқа вақтда кўп сўров — мижоз бир неча жойдан бир вақтда насия олаётган бўлиши мумкин.
KATM етарли эмас: яна нималарни текшириш керак
| Манба | Нимани қўшади |
|---|---|
| MIB | Суд қарори бўйича мажбурий ижродаги қарзлар: алимент, коммунал, бошқа кредиторлар. KATM'да кўринмаслиги мумкин. |
| INPS ва солиқ | Расмий даромад — лимитни ҳисоблаш учун асос. |
| Карта айланмаси | Расмий ишламайдиган, лекин картасига мунтазам пул тушадиган мижозлар учун. |
| MyID | Паспорт эгаси айнан шу одам экани — бировнинг ҳужжати билан насия олишнинг олдини олади. |
| Ўз базангиз | Мижоз аввал сизда қандай тўлаган — энг ишончли маълумот. |
Натижадан қароргача: лимит қоидаси
Текширувни шунчаки «ўтди / ўтмади» деб эмас, лимит сифатида ишлатинг. Оддий қоида мисоли:
- жорий кечикиш бор ёки MIB'да қарз бор — рад этиш ёки фақат кафил билан;
- ойлик юклама (барча кредитлар + сизнинг тўловингиз) даромаднинг 50% идан ошса — муддатни узайтириш ёки бошланғич тўловни ошириш;
- ўтган йил ичида 60 кундан узун кечикиш бўлган — каттароқ бошланғич тўлов;
- ўз базангизда яхши тарихи бор доимий мижоз — текширувни соддалаштириш.
Бу қоидалар ҳар бир сотувчида бир хил ишлаши учун уларни дастурга ёзиб қўйган маъқул — ABBOT'да скоринг стратегияси шундай ишлайди: лимит автоматик ҳисобланади, ундан ошган шартнома эса раҳбар тасдиғисиз тузилмайди.
Мижоз розилиги ва махфийлик
Кредит ҳисоботини олиш учун мижознинг розилиги керак. Ҳисобот маълумотларини фақат насия қарори учун ишлатинг, учинчи шахсларга берманг ва ҳисоботларга киришни фақат масъул ходимлар билан чекланг.
Ўз шартномаларингизни KATM'га юбориш
Текширув бир томонлама бўлмаслиги керак: агар сизнинг насияларингиз ҳам кредит бюросида кўринса, мижоз бошқа жойда насия олаётганда сиздаги қарзи ҳам ҳисобга олинади ва у тўлов интизомига жиддийроқ қарайди.
ABBOT буни сиз учун қилади
Мижозни текшириш, шартнома, график, картадан автотўлов ва кечикканлар билан ишлаш — битта насия савдо дастурида.