Қандай ишлайди
- 1
Формани очинг
Омбор → Кирим → «Қўшиш».
- 2
«AI билан юклаш» ни босинг
Файлдаги нархлар валютасини танланг: сўм ёки доллар. Кейин «Файлни юклаш» ни босинг.
- 3
Файлни танланг
Телефонда олинган расм, PDF ёки Excel бўлиши мумкин.
- 4
Текширинг ва сақланг
Товарлар жадвалга тушади. «Сақлаш» ни босмагунингизча базага ҳеч нарса ёзилмайди.
AI нима қилади
- товар, сони ва кирим нархини жадвалга қўяди;
- таъминотчи ва санани ҳужжатдан тўлдиради;
- жами суммани ҳужжатдаги билан солиштиради, фарқ бўлса огоҳлантиради;
- базадаги товарни ўзи боғлайди, номи бироз бошқача бўлса ўхшаш товарни таклиф қилади;
- ҳужжат аввал киритилган бўлса, огоҳлантиради.
Базада йўқ товарлар
Топилмаган товарлар сариқ рангда қолади. «AI билан яратиш» тугмаси ҳар бирига тур, гуруҳ ва бренд таклиф қилади. Текширасиз, керак бўлса тузатасиз ва тасдиқлайсиз. Баъзан AI битта товарга жой топа олмаслиги мумкин, унда майдонларни ўзингиз тўлдирасиз.
Сотув нархи
Сотув нархи ўзидан чиқмайди: файлда бўлсагина тушади. Таклиф керак бўлса, устун тепасидаги «AI таклифи» тугмасини босасиз. Нақд нарх кирим нархи ва товар маржасидан, насия нархи нақд нарх ва 12 ойлик тарифдан ҳисобланади. Фақат бўш катаклар тўлади, сиз ёзган нарх ўзгармайди.
Excel ва овоз
Excel файл ҳам шу тугма билан юкланади. Устун номлари таниш бўлмаса, AI уларни ўзи аниқлайди. Ҳужжат умуман бўлмаса, ABBOT AI ойнасида микрофонни босиб айтинг ёки ёзинг: «Теч Импортдан 5 та зарядловчи олдим, донаси 95 минг сўмдан». Тайёр карточкани текшириб тасдиқлайсиз.
ABBOT буни сиз учун қилади
Мижозни текшириш, шартнома, график, картадан автотўлов ва кечикканлар билан ишлаш — битта насия савдо дастурида.