Асосий мазмунга ўтиш

Мижозни текшириш

Мижозни текшириш: KATM, MIB ва MyID битта сўровда

Насия беришдан олдин билиш керак бўлган ҳамма нарса — кредит тарихи, суд ижросидаги қарзлар, расмий даромад ва карта айланмаси — икки дақиқада битта экранда. Қарорни тахмин эмас, маълумот ҳал қилади.

Нархлар
Скоринг хулосаси№ 8841

Чилонзор филиали · 18.10.2026 · 13:52

Мижоз
Раҳимов Дилшод
ЖШШИР
3 1205 •••• •• 17
KATM
2 та фаол кредит, кечикиш йўқ
MIB
ижро иши йўқ
Даромад
INPS · 6 800 000 сўм / ой
MyID
юз паспорт билан мос
Қарор
лимит 12 000 000 сўм, 12 ой
01

15 дан ортиқ текширув

KATM, MIB, INPS, солиқ, пенсия, карта скоринги, ўз базангиз ва оқ/қора рўйхат.

02

Лимит — сизнинг қоидангиз

Скоринг стратегиясида даромад, кечикиш ва қарз бўйича чегараларни ўзингиз қўясиз.

03

Шахс MyID билан

Мижоз юзи паспорт маълумоти билан солиштирилади — бировнинг ҳужжати билан насия олиб бўлмайди.

04

Раҳбар тасдиғи

Лимитдан ошган шартнома раҳбарнинг Telegram'ига борган кодсиз тузилмайди.

Нега насиядан олдин текшириш керак

Насиядаги йўқотишларнинг катта қисми битта сабабдан: мижоз дўконга келганида аллақачон бошқа жойларда қарздор бўлади. Унинг бошқа банкдаги кредити, бошқа дўкондаги насияси ёки MIB'даги ижро иши сотувчига кўринмайди — мижознинг ўзи айтмайди.

Текширувнинг мақсади мижозни рад этиш эмас, балки тўғри лимит бериш: ким 12 ойга 15 миллион олиши мумкин, кимга 6 ойга 4 миллион етарли, кимдан катта бошланғич тўлов ёки кафил сўраш керак. ABBOT шу қарорни бир неча дақиқада, бир хил қоида билан қабул қилишга ёрдам беради — сотувчининг кайфияти ёки танишлиги эмас, маълумот ҳал қилади.

ABBOT қайси манбаларни текширади

Ҳар бир манба алоҳида пуллик сўров, шунинг учун қайсилари мажбурий, қайсилари ихтиёрий эканини созламада ўзингиз танлайсиз. Ҳаммаси битта тугма билан юборилади, натижа битта саҳифада чиқади.

МанбаНимани кўрсатади
KATM кредит тарихиФаол кредитлар ва насиялар, ойлик юклама, жорий ва ўтган кечикишлар, скоринг балли
KATM УниверсалБарча мажбуриятлар бўйича кенгайтирилган тарих; кечикиш чегарасини созлаб қўйиш мумкин
MIBМажбурий ижро бюросидаги очиқ ижро ишлари ва қарз суммаси
INPSРасмий иш жойи ва ойлик маош
Солиқ (DSQ)Солиқ органидаги даромад маълумоти
ПенсияПенсия ва нафақа тўловлари
Карта скорингиUzCard ва Humo карталари бўйича ойлик айланма (MyUzcard, Atmos, UniAccess орқали)
Автотўлов скорингиЖШШИР бўйича карталардан автоматик ечиш имконияти
Ўз базангизМижоз аввал сизда насия олганми ва қандай тўлаган
Оқ ва қора рўйхатИшончли доимий мижозлар ва аввал рад этилганлар
MyIDШахсни юз ва паспорт орқали биометрик тасдиқлаш

Скоринг стратегияси: қарор қоидасини ўзингиз ёзасиз

Ҳар бир дўконнинг хавф даражаси ҳар хил. Телефон дўкони MDM билан ҳимоялангани учун кўпроқ лимит бериши мумкин, мебель дўкони эса кафилга таянади. Шунинг учун ABBOT'да тайёр «ҳа/йўқ» эмас — сизнинг қоидангиз ишлайди:

  • Лимит расмий даромаддан ҳисобланади: масалан INPS маоши ёки карта айланмасининг маълум бир улуши.
  • Кечикиш чегараси: Универсал ҳисоботда белгиланган кундан узун кечикиш бўлса — рад этиш.
  • Қайси манбалар мажбурий: кичик суммага фақат KATM ва MIB, катта суммага — барчаси.
  • Лимитдан ошган шартнома: раҳбарнинг Telegram'ига тасдиқ коди боради, сотувчи кодни киритмагунча шартнома тузилмайди.
  • Рад этиш сабаблари рўйхати: кейин ҳисоботда нечта мижоз қайси сабабдан қайтганини кўрасиз.

Текширув қандай ўтади

  1. 1

    Паспорт маълумоти

    Паспорт сканерланади ёки ЖШШИР қўлда киритилади. Мобил иловада телефон камераси билан.

  2. 2

    MyID

    Мижоз телефонга қараб юзини тасдиқлайди — шахс ва паспорт бир одамга тегишли экани аниқланади.

  3. 3

    Сўров

    Танланган манбаларга битта сўров кетади. Одатда натижа бир-икки дақиқада келади.

  4. 4

    Қарор

    Тизим стратегия бўйича лимит ва тавсияни кўрсатади. Сотувчи тасдиқлайди ёки сабабини танлаб рад этади.

  5. 5

    Шартнома

    Тасдиқланса, ҳисобот шартномага бириктирилади ва кейин ҳар доим очиб кўриш мумкин.

Шартномаларни KATM'га юбориш

Созламада ёқилса, тузилган шартномалар KATM'га юборилади. Бу икки томонлама фойда: мижознинг бошқа жойлардаги кредит тарихида сиздаги қарзи кўринади, у эса тўлов интизомини бузишдан олдин ўйлаб кўради.

Нархи

Текширув фақат ишлатилганда балансдан ечилади: ABBOT скоринг — ҳар бир текширув 25 000 сўм, MyID — 5 000 сўм. Ойлик обуна ва бошқа хизматлар нархи нархлар саҳифасида.

Кўп бериладиган саволлар

KATM орқали текшириш учун алоҳида шартнома керакми?

Сўровлар ABBOT орқали юборилади ва ҳар бирининг нархи балансингиздан ечилади. Карта скоринги ва автотўлов учун тўлов провайдери билан алоҳида ариза керак бўлади — қандай ҳужжатлар кераклигини уланиш пайтида айтамиз.

Текширув қанча вақт олади?

Одатда бир-икки дақиқа. MyID тасдиғи учун мижоз телефон камерасига бир неча сония қарайди.

Мижозни текширувсиз ҳам шартнома тузса бўладими?

Ҳа, текширув мажбурий эмас — буни созламада ўзингиз белгилайсиз. Масалан доимий мижозларни оқ рўйхатга қўшиб, улар учун текширувни ўтказиб юбориш мумкин.

Рад этилган мижоз кейин қайта келса нима бўлади?

Унинг олдинги текшируви ва рад этиш сабаби тизимда сақланади. Қора рўйхатга қўшилган бўлса, бошқа филиалда ҳам сотувчи буни дарҳол кўради.

ABBOT'ни ўз дўконингиз мисолида кўринг

30 дақиқалик онлайн демо: шартнома тузамиз, графикни кўрсатамиз, саволларингизга жавоб берамиз. Мажбурият йўқ.

Ёки ўзингиз рўйхатдан ўтинг: ойлик хизматлар биринчи ой бепул

Демо сўрови

Рақамингизни қолдиринг — иш вақтида қўнғироқ қиламиз.

Юбориш орқали махфийлик сиёсатига розилик билдирасиз.

Демо сўрови

Рақамингизни қолдиринг — иш вақтида қўнғироқ қиламиз.

Юбориш орқали махфийлик сиёсатига розилик билдирасиз.