Телефонсиз насияда асосий ҳимоя — текширув ва кафил
Музлатгич ёки кондиционерни MDM билан блоклаб бўлмайди. Демак, насия хавфини сотувдан олдин камайтириш керак: мижознинг кредит юкламаси, расмий даромади ва картасидаги айланмани кўриб лимит бериш, катта суммада кафил олиш ва иккала картани ҳам автотўловга улаш.
- Скоринг стратегияси: лимит расмий даромад ёки карта айланмасидан ҳисобланади; катта суммада эса кафил сўраш дўкон қоидасига айланади.
- Кафил: алоҳида кафиллик шартномаси, онлайн имзо, кафил картасидан кечикишнинг 5-кунидан ечиш.
- Автотўлов: ҳар соатда уриниш, қисман ечиш, ЖШШИР орқали мижознинг бошқа карталаридан.
- Расмий почта хати ва суд: узоқ кечикишда ҳужжатлар тизимдан чиқади.
Серия рақами билан омбор
Ҳар бир телевизор, музлатгич ва кир ювиш машинаси серия рақами билан кирим қилинади. Кафолат ёки қайтариш бўйича мижоз келганида серия рақамини киритасиз — қачон, кимга, қайси шартнома билан сотилгани дарҳол кўринади. Ценник ва этикеткалар омбордаги нарх билан чоп этилади.
Кўп филиалли тармоқ учун
- Филиаллар орасида товар кўчириш ва ҳар бир омбор қолдиғи.
- Филиал бўйича савдо, тушум ва муддати ўтган қарз.
- Ходимлар Face ID билан давомат қилади, сотувчи KPI ва ойлик бир жойда.
- Раҳбарга ҳар куни 20:00 да барча филиаллар бўйича Telegram ҳисобот.