Асосий мазмунга ўтиш

Автотўлов

Автотўлов: ойлик тўлов мижоз картасидан ўзи ечилади

Мижознинг UzCard ёки Humo картаси шартномага уланади. Тўлов куни келгач ABBOT қарз ёпилгунча картани ҳар соатда текширади ва борини ечади. Сотувчи қўнғироқ қилиб юрмайди, кассир пулни қўлда киритмайди.

Нархлар
Автотўлов журнали18.11.2026

Шартнома № 5592 · 2-ой тўлови · 1 050 000 сўм

ВақтHumoЕчилдиҲолат
09:00•• 44170маблағ йўқ
10:00•• 44170маблағ йўқ
11:00•• 4417400 000қисман
15:00•• 4417650 000ечилди
Жами1 050 000ёпилди
График янгиланди · мижозга SMS кетди
01

Ҳар соатда уриниш

Картага маош тушган соатда тўлов ечилади — кун охирини кутмайди.

02

Қисман ҳам

Картада 400 минг бўлса 400 минг ечилади, қолгани кейинги уринишда.

03

Кафил ва бошқа карта

Кафил ёки мижознинг розилиги билан учинчи шахс картаси ҳам уланади.

Автотўлов қандай ишлайди

  1. 1

    Карта уланади

    Шартнома тузишда мижоз карта рақамини беради ва SMS код билан тасдиқлайди. Бир шартномага бир нечта карта уланиши мумкин.

  2. 2

    Тўлов куни

    Графикдаги сана келгач, тизим картадан ойлик суммани ечишга ҳаракат қилади.

  3. 3

    Ҳар соат

    Маблағ етмаса, қарз ёпилгунча ҳар соатда яна текширади ва картада борини ечади.

  4. 4

    Автоматик ёзув

    Ҳар бир ечилган сумма шартномага ўзи тушади, график янгиланади, мижозга SMS кетади (хизмат ёқилган бўлса).

Кафил ва учинчи шахс картаси

Кўп ҳолларда мижознинг ўз картасида пул бўлмайди, лекин отаси, турмуш ўртоғи ёки кафили тўлашга рози. ABBOT'да шу карталарни ҳам шартномага улаш мумкин:

  • Кафил картаси — кечикишнинг 5-кунидан бошлаб ишлайди; бу шарт стандарт шартномада ёзилган.
  • Учинчи шахс картаси — карта эгаси SMS код билан розилик беради, шартномада ҳам рухсат кўрсатилади.
  • ЖШШИР орқали ундириш — шартнома саҳифасида ёқилади: тўлов мижознинг ўз номидаги бошқа карталаридан ҳам ечилади.

Мижоз ўзи тўлаши ҳам мумкин

Автотўлов билан бирга мижоз Payme ёки Click орқали, кассада нақд ёки терминал орқали тўлаши мумкин. Барча тўловлар битта шартномада йиғилади, қайси йўл билан келгани кўриниб туради. Кунлик ҳисоботда «шундан автотўлов» қатори алоҳида чиқади.

Уланиш учун нима керак

Картадан ечиш учун ташкилот тўлов провайдери (Plum, Atmos ёки UniAccess) билан шартнома тузади: ариза имзо ва муҳр билан икки нусхада, директор буйруғи ва банк ҳисоб рақамига E-POS бириктирилади. Ҳужжатларни тайёрлашда ёрдам берамиз, уланиш ҳолатини ABBOT'нинг ўзида кузатасиз.

ПровайдерИмконият
Plum (MyUzcard)Картадан ечиш, карта скоринги
AtmosКартадан ечиш, карта скоринги
UniAccess (Autopay)ЖШШИР бўйича автотўлов, Humo карта скоринги

Нима учун автотўлов тўлов интизомини оширади

Кечикишларнинг кўпи қасддан эмас: мижоз санани унутади, дўконга боришга вақти бўлмайди ёки маош кечикиб тушади. Автотўлов бу сабабларни олиб ташлайди — пул картага тушган соатнинг ўзида ечилади. Сизнинг ундирувчиларингиз эса ҳақиқатан тўламаётганлар билан шуғулланади.

Қарздорлик билан кейинги босқичлар — эслатма, ваъда, блоклаш, почта хати — қарздорлик ундируви саҳифасида.

Кўп бериладиган саволлар

Автотўлов фақат тўлов кунида ишлайдими?

Йўқ. Тўлов куни келгандан бошлаб қарз тўлиқ ёпилгунча тизим ҳар соатда картани текширади ва мавжуд суммани ечади, қисман бўлса ҳам.

Қайси карталар ишлайди?

UzCard ва Humo. Қайси провайдер улангани ва унинг шартлари бўйича рўйхат уланиш пайтида аниқланади.

Автотўловдан бирор мижозни чиқариб қўйса бўладими?

Ҳа. Автотўлов қора рўйхати бор: унга қўшилган карта ёки мижоздан пул ечилмайди.

Картадан ечилган пул қачон ҳисобимга тушади?

Пул тўлов провайдери орқали ташкилотингиз банк ҳисобига ўтказилади; муддат провайдер билан тузилган шартномага боғлиқ. ABBOT'да ҳар бир ечиш дарҳол шартномага ёзилади.

ABBOT'ни ўз дўконингиз мисолида кўринг

30 дақиқалик онлайн демо: шартнома тузамиз, графикни кўрсатамиз, саволларингизга жавоб берамиз. Мажбурият йўқ.

Ёки ўзингиз рўйхатдан ўтинг: ойлик хизматлар биринчи ой бепул

Демо сўрови

Рақамингизни қолдиринг — иш вақтида қўнғироқ қиламиз.

Юбориш орқали махфийлик сиёсатига розилик билдирасиз.

Демо сўрови

Рақамингизни қолдиринг — иш вақтида қўнғироқ қиламиз.

Юбориш орқали махфийлик сиёсатига розилик билдирасиз.