Телефон насияси қандай ўтади ABBOT'да
- 1
Кирим
Телефонлар таъминотчидан IMEI билан кирим қилинади: кирим нархи долларда, нақд, насия ва минимал нарх белгиланади.
- 2
Текширув
Харидор паспорти билан келади: KATM, MIB, INPS ва MyID — бир-икки дақиқа.
- 3
Шартнома
IMEI сканерланади, график тузилади, мижоз ва кафил имзолайди, карталар автотўловга уланади.
- 4
MDM
Телефон топширишдан олдин 7MDM'га уланади (iPhone'да iCloud ҳимояси ҳам ёқилади), Samsung'га Knox Guard.
- 5
Тўловлар
Ҳар ой картадан автотўлов, кечикса SMS, ваъда, кейин автоматик блок.
- 6
Ёпилиш
Охирги тўловдан кейин MDM олиб ташланади, телефон тўлиқ мижозники бўлади.
iPhone насияси алоҳида эътибор талаб қилади
iPhone қиммат ва қайта сотиш осон, шунинг учун фирибгарлар кўпроқ iPhone сўрайди. ABBOT'да iPhone учун: MDM Apple Configurator орқали ўрнатилади, iCloud ҳимояси ёқилади (мижоз iCloud'ни алмаштира олмайди), телефон сброс қилинса ҳам дўкон назоратида қолади, блокланган iPhone жойлашувини сўраб янгилаш мумкин.
Мижоз эски iPhone'идан янгисига маълумот кўчирмоқчи бўлса, MDM MacBook орқали ўрнатилганда бу ҳам ишлайди. Батафсил: қурилмани блоклаш.
Trade-in ва нақд савдо
Мижоз эски телефонини топшириб янгисини олса, эски қурилма омборга кирим қилинади ва унинг қиймати янги телефон нархидан айирилади. Аксессуарлар, ғилофлар ва зарядловчилар нақд савдо орқали штрих-код билан сотилади — ҳаммаси битта кассада.
Рақамларда назорат
- Ҳар бир модель бўйича рентабеллик: қайси телефон кўпроқ фойда беради.
- Сотувчилар KPI: ким кўп сотади ва унинг мижозлари қандай тўлайди.
- Кутилаётган тушум: кейинги ҳафта карталардан қанча пул тушиши керак.
- Муддати ўтганлар: кечикиш кунлари бўйича, қайси телефонлар блокланган.