Асосий мазмунга ўтиш

Маркетинг ва CRM

Instagram, Telegram ва қўнғироқлар — битта ойнада

Насия сўраб ёзган мижоз кўпинча жавоб кутмай бошқа дўконга кетади. ABBOT барча каналлардан келган мурожаатларни битта рўйхатга йиғади: ким ёзди, ким жавоб берди, мижоз қайси босқичда — ва у келиб шартнома тузганида тарихи тайёр туради.

Нархлар
Мурожаатлар ҳисоботи1–18 октябрь

Instagram, Telegram, Meta Lead Ads ва IP-телефония

МанбаМурожаатСавдо
Instagram41241
Telegram26833
Meta Lead Ads19012
Қўнғироқ8417
Жами954103
AI автожавоб: 954 тадан 781 тасига жавоб берди
01

Instagram ва Telegram

Direct, изоҳлар ва Telegram ёзишмалари ABBOT ичида жавоб берилади.

02

Meta Lead Ads

Facebook ва Instagram реклама формалари аризалари ўзи тушади.

03

IP-телефония

Sipuni орқали бир босишда қўнғироқ, қўнғироқлар тарихи мижоз картасида.

Каналлар

КаналABBOT'да нима қиласиз
InstagramDirect хабарларга ва пост изоҳларига жавоб бериш, мижозни базага қўшиш
TelegramКомпания аккаунтидаги ёзишмаларни ходимлар биргаликда юритади
Meta Lead AdsРеклама формасидан келган ариза буюртма бўлиб тушади
SipuniКирувчи ва чиқувчи қўнғироқлар, бир босишда қўнғироқ қилиш
SMSШаблон билан сегмент бўйича хабар: масалан, шартномаси яқинда ёпилган мижозларга янги таклиф
Турли каналлардан келган мурожаатлар битта рўйхатда

Буюртмалар ва босқичлар

Ҳар бир мурожаат буюртмага айланади ва босқичлардан ўтади: янги, боғланилди, келади, шартнома тузилди ёки рад этди. Босқичларни ўзингиз созлайсиз. Ким қанча мурожаатни шартномага айлантиргани ҳисоботда кўринади.

Telegram мижозлар боти

Мижозларингиз учун Telegram бот: унда мижоз ўз шартномалари, графиги, тўланган ва қолган суммани кўради, тўлов кунидан олдин эслатма олади. Бот эслатмалари SMS'дан фарқли ўлароқ бепул.

Мижозлар сегментлари

Мижозлар рўйхати тайёр сегментларга бўлинган: фаол шартномаси борлар, яқинда ёпганлар, кечикканлар ва бошқалар. Ҳар бир сегментга бир босишда SMS юборасиз — масалан, яхши тўлаган мижозларга янги модель ҳақида хабар.

Нархи

Маркетинг модули (Instagram, Telegram, CRM, IP-телефония, Telegram мижозлар боти) — ойига 100 000 сўм. Шаблонли SMS — бўлаги 500 сўм. Батафсил: нархлар.

Кўп бериладиган саволлар

Instagram аккаунтимни улаш учун нима керак?

Бизнес ёки креатор Instagram аккаунти ва унга боғланган Facebook саҳифаси. Улашни ўрнатиш пайтида бирга қиламиз.

Sipuni бўлмаса нима бўлади?

Қолган каналлар Sipuni'сиз ҳам ишлайди. IP-телефония керак бўлса, Sipuni ҳисобини очиш ва улашда ёрдам берамиз.

Telegram бот учун алоҳида пул тўланадими?

Йўқ, Telegram мижозлар боти Маркетинг модули ичида, бот орқали эслатмалар бепул.

ABBOT'ни ўз дўконингиз мисолида кўринг

30 дақиқалик онлайн демо: шартнома тузамиз, графикни кўрсатамиз, саволларингизга жавоб берамиз. Мажбурият йўқ.

Ёки ўзингиз рўйхатдан ўтинг: ойлик хизматлар биринчи ой бепул

Демо сўрови

Рақамингизни қолдиринг — иш вақтида қўнғироқ қиламиз.

Юбориш орқали махфийлик сиёсатига розилик билдирасиз.

Демо сўрови

Рақамингизни қолдиринг — иш вақтида қўнғироқ қиламиз.

Юбориш орқали махфийлик сиёсатига розилик билдирасиз.