1. Тарафлар
- Сотувчи: ташкилот номи, СТИР, манзил, банк реквизитлари, имзоловчи шахс.
- Харидор: Ф.И.Ш., паспорт серияси ва рақами, ЖШШИР, рўйхатдаги ва яшаш манзили, телефон рақамлари.
- Кафил (бўлса): худди шу маълумотлар; кафиллик алоҳида шартнома билан расмийлаштирилгани маъқул.
2. Товар
Номи, модели, ранги, хотира ҳажми ва идентификатори: телефон учун IMEI, техника учун серия рақами. Шунда кейин «менга бошқа телефон берилган» деган низо бўлмайди. Товар ҳолати (янги ёки ишлатилган) ва кафолат шартлари ҳам ёзилади.
3. Нарх ва тўлов графиги
- Якуний нарх — мижоз жами тўлайдиган сумма, устама шу нарх ичида.
- Бошланғич тўлов ва қолган сумма.
- График: ҳар бир тўловнинг санаси ва суммаси (шартномага илова сифатида).
- Тўлов усуллари: касса, карта, Payme/Click, картадан автоматик ечиш.
- Долларда бўлса — тўлов қайси курс бўйича қабул қилиниши.
- Муддатидан олдин тўлаш тартиби.
Марказий банк насия бозори бўйича шарҳида шартномаларда тўлов шартлари кўпинча аниқ кўрсатилмаслигини қайд этган. Якуний нарх ва графикни очиқ ёзиш — ҳам мижоз ишончи, ҳам низода сизнинг ҳимоянгиз.
4. Мулк ҳуқуқи
Товар тўлиқ тўлангунгача кимнинг мулки эканини ёзинг. Кўп дўконлар мулк ҳуқуқи охирги тўловдан кейин харидорга ўтишини белгилайди — бу товарни қайтариб олиш ва қурилмани блоклаш учун асос бўлади. ABBOT'нинг стандарт шаблонида айнан шундай.
5. Картадан ечишга розилик
Автотўлов ишлатсангиз, харидорнинг картадан автоматик ечишга розилиги шартномада бўлиши керак. Кафил картаси ёки учинчи шахс (масалан, харидорнинг ота-онаси) картасидан ечиш ҳам алоҳида банд билан ва карта эгасининг розилиги билан ёзилади — қачондан бошлаб ечилиши билан бирга (масалан, кечикишнинг 5-кунидан).
6. Қурилмани блоклаш
Телефон сотсангиз: қурилмага масофадан бошқариш дастури (MDM) ўрнатилиши, тўлов неча кун кечикканда блокланиши ва тўловдан кейин блокдан чиқарилиши ёзилсин. Шарт олдиндан ёзилган бўлса, мижоз блоклашдан норози бўлганда ҳам дўкон ўз ҳуқуқи доирасида ҳаракат қилади.
7. Кечикиш оқибатлари
Кечикишда нима бўлишини аниқ ёзинг: эслатма, кафилга мурожаат, қурилмани блоклаш, расмий огоҳлантириш, судга мурожаат ва ундирув билан боғлиқ харажатлар. Пеня ёки жарима қўйиш-қўймаслик — дўконнинг қарори; ABBOT стандарт шаблонида пеня ва фоиз йўқ.
8. Шахсий маълумотлар ва кредит бюроси
- Харидор маълумотларини қайта ишлашга розилик.
- Кредит тарихини (KATM) олишга ва шартномани кредит бюросига юборишга розилик.
- SMS ва Telegram орқали хабарнома олишга розилик.
9. Имзо
Шартнома қоғозда ёки электрон имзоланиши мумкин. Электрон имзода нима исбот бўлишини олдиндан ўйланг: имзо вақти, SMS код ёки биометрик тасдиқ, IP манзил ва имзоланган ҳужжат нусхаси. ABBOT'даги онлайн шартнома буларнинг ҳаммасини автоматик сақлайди.
Қисқа текширув рўйхати
- Тарафларнинг тўлиқ маълумотлари ва ЖШШИР
- Товар ва унинг IMEI ёки серия рақами
- Якуний нарх, бошланғич тўлов, график иловада
- Мулк ҳуқуқи қачон ўтиши
- Картадан ечишга розилик (харидор, кафил, учинчи шахс)
- Қурилмани блоклаш шарти
- Кечикиш оқибатлари
- Шахсий маълумотлар ва KATM'га розилик
- Имзо ва унинг исботи
ABBOT буни сиз учун қилади
Мижозни текшириш, шартнома, график, картадан автотўлов ва кечикканлар билан ишлаш — битта насия савдо дастурида.