Асосий мазмунга ўтиш

Мебель дўконлари

Мебель дўкони учун насия дастури

Мебель насиясида маҳсулотни қайтариб олиш қийин ва қиммат, муддат эса узун. ABBOT мижозни олдиндан текширади, кафил билан шартнома тузади, тўловни картадан ечади ва буюртмадан етказишгача бўлган йўлни кузатади.

Нархлар
Буюртма варақаси№ 0418

Мебель · Юнусобод филиали · 18.10.2026

Буюртмачи
Назарова Моҳира
Товар
Ётоқхона тўплами, 6 қисм
Ўлчам, ранг
160 × 200 · ёнғоқ
Тайёр
08.11.2026 · етказиш билан
Нарх
24 000 000 сўм
График
18 ой × 1 150 000 сўм
Кафил
Назаров Б., карта 5-кундан
Буюртмачи · Face ID (MyID)
Кафил · SMS код
01

Қайтариб олиш қийин

Шунинг учун текширув ва кафил: KATM, MIB, даромад, кафил картаси автотўловда.

02

Буюртма ва етказиш

Мурожаатдан етказишгача буюртма босқичлари кузатилади, масъул ходим белгиланади.

03

Узун график

12–24 ой, олдиндан тўлов ва графикни суриш — қарз ҳар доим аниқ.

Мебель насияси қандай юритилади

  1. 1

    Мурожаат

    Instagram, Telegram ёки қўнғироқдан келган мижоз буюртма бўлиб ёзилади.

  2. 2

    Текширув

    Паспорт бўйича KATM, MIB ва расмий даромад, керак бўлса кафил ҳам текширилади.

  3. 3

    Шартнома ва кафил

    Бошланғич тўлов, муддат ва график; мижоз ва кафил онлайн ёки дўконда имзолайди.

  4. 4

    Етказиш

    Буюртма босқичларида «ишлаб чиқаришда», «етказилмоқда», «ўрнатилди» каби ҳолатларни ўзингиз белгилайсиз.

  5. 5

    Тўловлар

    Ҳар ой картадан автотўлов, кечикса эслатма, кафил картаси, расмий хат.

Кафил — мебель насиясининг асосий ҳимояси

Кафил учун алоҳида кафиллик шартномаси тузилади ва у ҳам SMS код ёки Face ID билан имзолайди. Кафилнинг картаси шартномага уланади ва кечикишнинг 5-кунидан ишлайди. Кафил бошқа шаҳарда бўлса ҳам дўконга келиши шарт эмас.

Тўплам ва буюртма

Мебель кўпинча тўплам бўлиб сотилади: диван, икки кресло ва стол. Шартномага бир нечта маҳсулот қўшилади, ҳар бири омбордан алоҳида чиқади.

Кўп бериладиган саволлар

Битта шартномага бир нечта маҳсулот қўшса бўладими?

Ҳа, шартномага исталганча маҳсулот қўшилади, умумий сумма ва график автоматик ҳисобланади.

Кафилсиз шартнома тузса бўладими?

Ҳа, кафил мажбурий эмас. Қайси ҳолларда кафил сўрашни дўконингиз сиёсатига қараб ўзингиз ҳал қиласиз.

ABBOT'ни ўз дўконингиз мисолида кўринг

30 дақиқалик онлайн демо: шартнома тузамиз, графикни кўрсатамиз, саволларингизга жавоб берамиз. Мажбурият йўқ.

Ёки ўзингиз рўйхатдан ўтинг: ойлик хизматлар биринчи ой бепул

Демо сўрови

Рақамингизни қолдиринг — иш вақтида қўнғироқ қиламиз.

Юбориш орқали махфийлик сиёсатига розилик билдирасиз.

Демо сўрови

Рақамингизни қолдиринг — иш вақтида қўнғироқ қиламиз.

Юбориш орқали махфийлик сиёсатига розилик билдирасиз.