Кимлар учун
Телефон дўконлари ва франчайзинг тармоқлари учун. Дўкон ўз ходимларига иш телефони беради ва витринага намуна iPhone'ларни қўяди. Бу телефонлар дўконнинг мулки, ABBOT MDM уларни битта кабинетдан бошқаришга ёрдам беради.
Ҳар бир ташкилот алоҳида ишлайди ва фақат ўз қурилмаларини кўради.
Қандай уланади
- Apple Business ҳисоби — ташкилот Apple'нинг бепул Apple Business хизматида ўз номидан рўйхатдан ўтади.
- ABBOT MDM'ни улаш — Apple Business'да ABBOT MDM қурилма бошқарув хизмати сифатида қўшилади.
- Қурилмаларни қўшиш — Apple ёки расмий сотувчидан олинган қурилмалар ҳисобга автоматик тушади. Бошқа жойдан олинганлари Apple Configurator билан қўшилади.
- Бошқарувга ўтиш — телефон ёқилганда ABBOT MDM'га уланади ва назоратдаги (supervised) режимда ишлайди.
Имкониятлар
- Қурилмалар рўйхати — модель, серия рақами, IMEI ва iOS версияси, ABBOT'даги товар қолдиғи билан боғланган.
- Чекловлар — иш ва витрина телефонларида завод созламаларига қайтариш ва ҳисобни ўзгартиришни тақиқлаш.
- Lost Mode — йўқолган ёки ўғирланган телефонни қулфлаш, экранга хабар ва телефон рақамини чиқариш.
- Activation Lock — компания қурилмалари учун Activation Lock bypass кодини шифрланган ҳолда сақлаш.
- Созламалар — Wi-Fi созламасини ўрнатиш, экран паролини тозалаш, масофадан тозалаш.
Нимани қилмайди
- Шахсий телефонлар — ABBOT MDM харидорларнинг ва ходимларнинг шахсий телефонларини бошқармайди.
- Сотилган витрина телефони — сотилишидан олдин Apple Business'дан чиқарилади ва MDM'дан узилади. Харидор телефонни бошқарувсиз олади.
- Шахсий маълумотлар — қурилмадан фақат бошқарув учун керакли маълумот олинади. Файллар, хабарлар ва расмлар ўқилмайди.
Техник тафсилотлар
ABBOT MDM Apple MDM протоколи асосида ишлайди, сервер mdm.abbot.uz манзилида. Қурилмалар билан алоқа шифрланган, қурилма сирлари (масалан, Activation Lock коди) базада шифрланган ҳолда сақланади.
Уланиш ва саволлар
ABBOT MDM'ни улаш ёки саволлар бўйича биз билан боғланинг:
info@abbot.uz
+998 90 976 08 98
«ABBOT» MChJ, Бухоро, Ўзбекистон