Асосий мазмунга ўтиш

Қўлланма № 06

Насия савдони қандай юритиш керак: дўкон эгаси учун қўлланма

Насия савдо дўконга харидорлар оқимини бир неча баравар оширади, лекин тартибсиз юритилса фойдани қарзлар еб қўяди. Қуйида — насияни энди бошлаётган ёки уни тартибга солмоқчи бўлган дўкон эгаси учун амалий қўлланма.

8 дақиқа ўқиш · ABBOT жамоаси

1. Насия сиёсатини қоғозга ёзинг

Кўп дўконларда насия қоидаси эгасининг бошида туради: кимга бериш, қанча бошланғич тўлов олиш, неча ойга. Сотувчи ўзгарганда ёки иккинчи филиал очилганда бу тизим ишламай қолади. Шунинг учун биринчи қадам — бир саҳифалик насия сиёсати:

  • қайси товарлар насияга берилади ва қайсилари йўқ;
  • муддатлар (масалан 3, 6, 9, 12 ой) ва ҳар бири учун устама;
  • минимал бошланғич тўлов — янги ва доимий мижоз учун алоҳида;
  • қайси суммадан бошлаб кафил сўралади;
  • ким тасдиқлайди: сотувчи қайси лимитгача ўзи қарор қилади, ундан юқорисини ким тасдиқлайди.

2. Мижозни текширмасдан насия берманг

Энг катта йўқотишлар аллақачон бошқа жойларда қарздор бўлган мижозлардан келади. Уларни ташқи кўриниш ёки гапидан билиб бўлмайди. Минимал текширув қуйидагилардан иборат:

  • KATM кредит тарихи — бошқа банк ва ташкилотлардаги фаол қарзлар ва кечикишлар;
  • MIB — мажбурий ижро бюросидаги очиқ ижро ишлари;
  • Даромад — INPS, солиқ ёки карта айланмаси бўйича ойлик тушум;
  • Шахсни тасдиқлаш — паспорт эгаси айнан дўкондаги одам эканини MyID билан текшириш;
  • Ўз базангиз — мижоз аввал сизда қандай тўлаган.

Батафсил: KATM орқали мижозни текшириш. Муҳими — текширув натижасига қараб лимит бериш, шунчаки «ҳа» ёки «йўқ» эмас: ойлик тўлов мижознинг расмий даромадининг ярмидан ошмаслиги яхши қоида.

3. Шартнома ва график — ҳар бир мижоз учун бир хил

Шартнома матни битта, фақат маълумотлар ўзгаради. Унда товар (телефон бўлса IMEI), нарх, бошланғич тўлов, график, мулк ҳуқуқи қачон ўтиши, кафил ва картадан ечишга розилик бўлиши керак. Тўлов графиги ҳар бир сана ва сумма билан шартномага илова қилинади. Қўлда ҳисобланган графикда хато тез-тез учрайди — ойлик тўловни насия калькуляторида текшириб олинг.

Қайси бандлар бўлиши кераклиги ҳақида: насия шартномаси текширув рўйхати.

4. Тўловни йиғишни автоматлаштиринг

Кечикишларнинг катта қисми қасддан эмас: мижоз санани унутади ёки дўконга боришга вақти бўлмайди. Шунинг учун:

  • тўловдан 1–3 кун олдин SMS ёки Telegram эслатма юборинг;
  • мижознинг банк картасини шартномага улаб, тўловни автоматик ечинг;
  • мижозга Payme, Click ёки карта орқали масофадан тўлаш имконини беринг;
  • тўлов қабул қилинганини мижозга хабар қилинг — бу ишончни оширади.

5. Кечиккан ҳар бир мижознинг масъули бўлсин

«Ҳамма қўнғироқ қилади» дегани — ҳеч ким қўнғироқ қилмайди. Ҳар бир муддати ўтган шартномага ундирувчи бириктиринг, мижоз берган тўлов ваъдасини ёзиб боринг ва ўша куни текширинг. Ундирувнинг босқичлари ва муддатлари: насия қарздорлигини ундириш.

6. Ҳар ҳафта учта рақамга қаранг

КўрсаткичНима учун муҳим
Муддати ўтган қарз улушиУмумий насия портфелининг неча фоизи кечиккан. Ўсиб борса — текширув ёки ундирувни кучайтириш керак.
Кутилаётган тушумКелгуси ҳафта ва ойда қанча пул келиши керак — товар харидини шунга қараб режалаштирасиз.
Сотувчилар кесимида кечикишКўп сотиб, лекин ёмон мижоз олиб келадиган сотувчини шу рақам кўрсатади.

7. Пул оқимини фойдадан ажратинг

Насияда савдо бугун, пул эса 6–12 ой давомида келади. Кассада пул кам бўлса ҳам дўкон фойдада бўлиши мумкин — ва аксинча. Фойда ва зарар ҳисоботини пул оқимидан алоҳида юритинг, акс ҳолда янги товарга пул тополмай қоласиз.

Қачон дастур керак бўлади

Фаол шартномалар сони 50–100 дан ошганда дафтар ва Excel'да эслатма, кечикиш ва қолдиқни кузатиш қийинлашади. Белгилар: тўлов санаси ўтиб кетгани кечикиб билинади, бир товар икки марта сотилади, ой охирида фойдани ҳеч ким аниқ айта олмайди. Бу босқичда насия савдо дастури вақтни ҳам, пулни ҳам тежайди; ўтиш бўйича маслаҳатлар — бу мақолада.

ABBOT буни сиз учун қилади

Мижозни текшириш, шартнома, график, картадан автотўлов ва кечикканлар билан ишлаш — битта насия савдо дастурида.

ABBOT

Кўп бериладиган саволлар

Насия савдони бошлаш учун нима керак?

Ёзилган насия сиёсати (муддат, устама, бошланғич тўлов, кафил), шартнома шаблони, мижозни текшириш имконияти ва тўловларни кузатиш тизими. Телефон сотсангиз — MDM ҳам.

Ойлик тўлов даромаднинг қанча қисмидан ошмаслиги керак?

Амалиётда ойлик тўлов мижознинг тасдиқланган даромадининг ярмидан ошмаслиги тавсия қилинади — Марказий банк 2025-йилда эълон қилган насия бозори этика кодекси лойиҳасида ҳам шундай чегара таклиф қилинган. Аниқ чегарани дўкон ўз тажрибасига қараб белгилайди.

Мақолалар

Қўлланма № 07

Насия савдонинг янги қоидалари (PQ-294): дўконга нима ўзгаради

PQ-294 қарори: Марказий банк реестри, 12 ойлик муддат, 250 BHM чегараси, устамага 50% чеклов. Қайси дўконларга тегишли ва ҳозирдан нимага тайёрланиш керак.

8 дақиқа ўқишЎқиш

Қўлланма № 05

KATM орқали мижозни текшириш: кредит тарихи нимани кўрсатади

KATM ҳисоботи нима, унда қандай маълумот бор ва насия беришдан олдин уни қандай ўқиш керак. MIB, INPS ва карта скоринги билан бирга қарор қабул қилиш.

7 дақиқа ўқишЎқиш

Қўлланма № 04

Насияга сотилган телефонни блоклаш: MDM, iCloud, Knox ва IMEI фарқи

Телефон дўконлари учун: MDM, iCloud ҳимояси, Samsung Knox Guard ва IMEI бўйича блоклаш қандай ишлайди, қайси бири қачон керак ва уларнинг чекловлари.

7 дақиқа ўқишЎқиш

Қўлланма № 03

Насия қарздорлигини ундириш: 7 босқичли тартиб

Муддати ўтган насия билан ишлашнинг амалий тартиби: эслатмадан судгача ҳар бир босқичда нима қилиш керак, қачон ва ким. Тайёр жадвал билан.

7 дақиқа ўқишЎқиш

Демо сўрови

Рақамингизни қолдиринг — иш вақтида қўнғироқ қиламиз.

Юбориш орқали махфийлик сиёсатига розилик билдирасиз.