Асосий мазмунга ўтиш

Қўлланма № 17

Карта транзакциялари: CardXabar ва Humo ботини ABBOT'га улаш

Картага тушган пулни банк иловасидан қидириб, қўлда ёзиш шарт эмас. Телеграмдаги CardXabar ёки Humo ботини уласангиз, карта ҳаракатлари ABBOT'га ёзилиб боради ва тўловга боғланади.

4 дақиқа ўқиш · ABBOT жамоаси

Карта транзакциялари: видео қўлланма, 2 дақиқа

Қандай уланади

  1. 1

    «Ботни улаш» ни очинг

    Молия → Карта транзакциялари → «Ботни улаш».

  2. 2

    Telegram аккаунтни уланг

    «QR орқали улаш» ни босинг. Телефонда Telegram → Созламалар → Қурилмалар → «Қурилмани улаш» ни очинг ва QR кодни сканерланг. Икки босқичли ҳимоя ёқилган бўлса, паролни ҳам киритасиз.

  3. 3

    Ботни танланг

    Чатлар рўйхатида CardXabar ва Humo энг юқорида туради, бот тури ўзи танланади. «Улаш» ни босинг, ботнинг охирги хабарлари дарҳол ўқилади.

  4. 4

    Картани ҳисобга боғланг

    Молия → Ҳисоблар бўлимида ҳисобни таҳрирланг ва «Карта рақами (охирги 4 та)» майдонига ёзинг.

Бот рўйхатда кўринмаса, Телеграмда унга /старт юборинг ва рўйхатни янгиланг.

Транзакциялар рўйхати

  • вақт, тури, сумма, ҳисоб, карта ва манба битта жадвалда, тепада жами кирим ва чиқим;
  • бот хабар юбориши билан транзакция ёзилади, алоқа узилган бўлса, янгилаш тугмаси қолган хабарларни ҳам ўқийди;
  • одатда фақат ҳисобга боғланган карталар кўринади, «Ҳисобга боғланганлар» фильтрини ўчирсангиз ҳаммаси чиқади.

Тўловга боғлаш

Тўлов қабул қилаётганда ҳисоб сифатида шу картани танлайсиз. Остида картага тушган, ҳали ишлатилмаган пуллар чиқади. Керакли транзакцияни танлаб сақлайсиз. Кейин сумма «Ишлатилган» устунида кўринади, «Тўловга боғланмаган» фильтри эса ҳали очиқ қолганларини кўрсатади.

ABBOT буни сиз учун қилади

Мижозни текшириш, шартнома, график, картадан автотўлов ва кечикканлар билан ишлаш — битта насия савдо дастурида.

ABBOT

Кўп бериладиган саволлар

Битта ҳисобга нечта карта боғланади?

Битта ҳисобга битта карта. Карта охирги 4 рақами орқали боғланади.

Бот хабарисиз ҳам транзакция киритса бўладими?

Ҳа, саҳифадаги «Қўлда қўшиш» тугмаси билан.

Мақолалар

Қўлланма № 24

Дўкон дастури: насия, омбор, касса ва молия бир жойда

Насия шартномалари, нақд ва қарз савдо, омбор, молия, давомат, ойлик ва KPI, Instagram ва Telegram, AI автожавоб — битта дастурда. Бепул демо.

5 дақиқа ўқишЎқиш

Қўлланма № 23

ABBOT'да нималар янги: 2026-йил ноябрь

AI билан товар кирими, карта транзакциялари, инвентаризация, ундирув ҳисоботлари ва MDM янгиликлари: ABBOT'га сўнгги кунларда қўшилган имкониятлар битта саҳифада.

3 дақиқа ўқишЎқиш

Қўлланма № 22

AI билан товар кирими: накладнойни расм, PDF ёки Excel'дан киритиш

Накладнойдаги товарларни қўлда ёзманг: расм, PDF ёки Excel'ни юкланг, AI жадвални тўлдиради, янги товарларга жой таклиф қилади, сиз текшириб сақлайсиз.

4 дақиқа ўқишЎқиш

Қўлланма № 21

Киримда товар характеристикаси: ранг, хотира ва батарея қаторнинг ўзида

Ранг, хотира ва батарея фоизини кирим қаторида ёзасиз: алоҳида ойна очилмайди, товар хили сақлашда ўзи топилади ёки яратилади.

2 дақиқа ўқишЎқиш

Имкониятлар

Демо сўрови

Рақамингизни қолдиринг — иш вақтида қўнғироқ қиламиз.

Юбориш орқали махфийлик сиёсатига розилик билдирасиз.