Формани очиб ўтирманг. 🎙 ни босинг ва оддий гапиринг: • «Шерзоддан 200 доллар олдим» — қарз тўлови • «Galaxy A25 ни 260 долларга сотдим» — нақд сотув • «Ижарага 6 миллион тўладим» — чиқим
ABBOT гапни тушунади, мижозни, товарни ва кассани ўзи топади ва тайёр карточка кўрсатади. Сиз текшириб, «Тасдиқлаш» ни босасиз — тасдиқсиз ҳеч нарса сақланмайди.
Гапириш ноқулай бўлса — ёзсангиз ҳам бўлади.
📍 Web'da — юқоридаги 🎙 тугмаси, мобил иловада — «Сотиш», «Савдолар» ва шартнома тузишда. ⚙️ Ёқиш: Созламалар → Роллар → «Овозли агент».